Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лукашенко: «Ғарб Зеленскийга босим ўтказа олмайди»

Лукашенко: «Ғарб Зеленскийга босим ўтказа олмайди»

«Украинадаги уруш билан боғлиқ вазиятда бироз бурилиш юз берди», деди Беларус президенти Александр Лукашенко.

«Ғарб давлатларидан тинч музокаралар бўйича сезиларли умидлар бор ва энди вазият бутунлай Украина президенти Владимир Зеленскийга боғлиқ. Нега? Чунки биз яқинда Ғарб вакиллари билан учрашдик ва улар тинчликни хоҳлашларини англадим. Аммо улар Зеленскийга босим ўтказа олмайди, чунки босим бўлмайди, ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, деб ваъда қилинган», — деди Лукашенко.

Беларус раҳбари Зеленский «аҳмоқ одам эмас» лекин «ўз амбициялари йўлида ўйламасдан оддий украинларнинг ҳаётини қурбон қилаётганини» ва «ўз халқига мутлақо ачинмаслигини» таъкидлади.

«Аммо вазият ҳар куни ўзгариб бормоқда. Ва Россия ҳаммани юбориши мумкинлиги хавотирга солмоқда,» - дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 17:12 28.10.2024. Ўқилди: 1448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!