Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳарбийлари Украина ҳудудида бўлмагани ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Беларусь Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган ва келажакда ҳам иштирок этмайди.
Шу билан бирга, Лукашенко агар Беларусь ҳудудига ташқи томондан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, вазият кескин ўзгариши мумкинлигини қайд этди.
«Агар Беларусь ҳудудига бирор жойдан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, Украина ҳудудидаги уруш мутлақо бошқача тус олади», — деди у.
Лукашенконинг баёноти Минскнинг Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши ҳақидаги баҳслар фонида янгради.