Беларусь президенти Aлександр Лукашенко 12 февраль куни Бутун Беларусь халқ ассамблеясида сўзга чиқиб, Қўшма Штатлар смартфон фойдаланувчиларини кузатаётганини айтиб, тугмачали мобил телефонларга ўтишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Мен ўн иккинчи смартфонлар ва iPhoneʼлар ҳақида гапирмаяпман, ишлатаверинг. Aмерикаликлар сизни ҳар дақиқа қаерда эканингиз ва шу «айфон»ларда нима қилаётганингизни кузатиб боришини хоҳлайсизми? Агар гапларимга қулоқ солмасангиз, бемалол сотиб олаверинг», – деган у.
Лукашенко «ақлли одамлар узоқ вақтдан бери тугмачали телефонларни қидиришаётганини» таъкидлаган.
11-12 февраль кунлари бўлиб ўтган VI Бутун Беларусь халқ ассамблеясида 2021-2025 йилларда Беларусни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва йўналишлари муҳокама учун тақдим этилган. Форумда 2,4 мингдан ортиқ киши қатнашган.