АҚШнинг Индиана штатида яшовчи аёл лотереяда 9,9 млн доллар ютди. У катта ютуқ умидида 11 йил тинмай лотерея ўйнаб келган, 2025 йил 16 августида харид қилган чиптаси ниҳоят омад ва бойлик келтирди, дейилади хабарда.
У заводда ишлар, лотерея чипталарини сотиб олишни эса канда қилмасди. Кейинчалик тўрт нафар ҳамкасб дўсти ҳам уни қўллаб, бирга лотерея сотиб оладиган бўлишди. Ишдан бўшаб кетганига қарамасдан, аёл ўша собиқ ҳамкасбларини қўллашга, ютуғини баҳам кўришга қарор қилди.
«Собиқ касбдошларим бу пулга нима қилишни аллақачон ҳал қилиб бўлишди. Кимдир машина, кимдир уй олмоқчи, яна бири омонатга қўймоқчи», — деди омадли чипта соҳибаси.