Лос-Анжелес расмийлари "қўрқувни шаҳарни кучли қиладиган аҳолига қарши қурол сифатида ишлатишга" йўл қўймайди.
Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Лос-Анжелес мери Карен Басс мегаполисда ноқонуний муҳожирларни қўллаб-қувватлаш бўйича давом этаётган норозилик намойишларини шарҳлар экан, айтиб ўтди.
"Менинг маъмуриятим жамоат ташкилотлари, адвокатлар ва маҳаллий раҳбарлар билан ҳар бир аҳоли ўз ҳуқуқларини билиши ва керакли ёрдамни олиши учун ишламоқда. Бу шаҳар бирлашган", - деб ёзади Басс.
Бошқа бир постида Басс муҳожирларга қарши рейдлар "жамиятни фалаж қилишини" айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият "жамоат хавфсизлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва аниқ сиёсий қасосдир".
Мэрнинг эслатишича, Лос-Анжелесда 11 июнь куни жорий этилган комендантлик соати маҳаллий вақт билан 20:00 дан эрталабки 6:00 гача амал қилади.