Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Лондондаги намойишларда 26 нафар полициячи жароҳат олди

Лондондаги намойишларда 26 нафар полициячи жароҳат олди

Лондондаги митинг чоғида 26 нафар полициячи тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Reuters шаҳар полицияси матбуот хизмати баёнотига таяниб ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг тўрт нафари оғир тан жароҳати олган.

"Биз тартибсизликларга алоқадор шахсларни аниқлаяпмиз ва улар яқин кунлар ва ҳафталарда полициянинг қатъий ҳаракатларини кутишлари мумкин", - дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Ҳибсга олинганлар сони 25 нафарга етди, аввалроқ 9 та ҳолат қайд этилган эди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, полициячиларни тепишган, муштлашган, шунингдек, уларга шишалар, шамлар ва бошқа нарсалар улоқтирилган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Лондон марказида ўнг қанот "Инглиз мудофаа лигаси” ташкилоти асосчиси, таниқли фаол ва муҳожирлар мухолифи Томми Робинсон томонидан ташкил этилган намойиш бўлиб ўтган эди. Полиция маълумотларига кўра, акция иштирокчилари сони аллақачон 110 мингга етган.

Киритилди: 13:30 14.09.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!