Лондондаги дунёга машҳур "Tate Modern" кўргазма галереясида "Wanderlust Reader Travel Awards 2024" маросими бўлиб ўтди.
Бу Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Буюк Британиянинг сайёҳлари орасида машҳур бўлган, туризм мавзусини ёритишга ихтисослашган "Wanderlust" журнали ўқувчиларининг фикрича, Ўзбекистон "Энг орзу қилинган ривожланаётган манзил" ("Most Desirable Emerging Destination") номинациясида ғолиб деб топилди ва мукофот билан тақдирланди.
Эътиборлиси, ушбу номинацияда 10 та давлат даъвогарлик қилди ва якунда бош совринга Ўзбекистон муносиб кўрилди.
1993 йилдан буён чоп этиб келинаётган "Wanderlust" журнали дунёдаги етакчи сайёҳлик босма нашрларидан бири ҳисобланади. Журнал босма шаклда ва электрон форматда ўқувчиларга тақдим этилади.