Лондонда эркак машинасини оломон устига ҳайдади. Натижада тўрт нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғир. Ҳайдовчи 31 ёшли эркак қотилликка уринишда гумонланиб ҳибсга олинган.
"Машина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган эди, шундан сўнг у кутилмаганда тунги клуб олдида пиёдалар йўлагидаги оломон устига ҳайдади", дейилади полиция хабарида.
Полициянинг тахминича, қўлга олинган эркак аввал тунги клубда жанжалда қатнашган. Департамент ҳодисанинг барча ҳолатлари бўйича текширув бошлади. Полиция ҳодисанинг терроризмга алоқаси йўқлигини қайд этди.