Лондон мэри Содиқ Хон наша сақлашни қонунийлаштиришга чақирди.
"Лондон мэри Содиқ Хон кичик миқдордаги табиий марихуанани сақлашни декриминаллаштириш чақириқларини қўллаб-қувватлади," - дейилади Sky News хабарида.
Британия пойтахти раҳбарининг сўзларига кўра, у мамлакатга "гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятчиликнинг жиддий зарарини қандай камайтириш" ҳақида гўёки "янгича фикрлаш" кераклигини "узоқ вақтдан бери англаб етган."