Матбуот анчадан бери "Реал"ни "Ливерпуль"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд билан боғлаб келади. Футболчининг шартномаси 30 июнгача мўлжалланган, аммо Мадрид клуби Трентни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундай имконият мавжуд, чунки ФИФА 1-10 июнь кунлари очиладиган қўшимча трансфер ойнасини яратди.
The Sun хабарига кўра, "Реал" "Ливерпуль"нинг талабини бажаришга ва июнь ойи бошида Трентнинг трансфери учун 1 миллион евро тўлашга тайёр.
Трент Александр-Арнольд "Ливерпуль" тарбияланувчиси ҳисобланади. 26 ёшли футболчи "қизиллар"нинг асосий жамоаси сафида 351 та ўйин ўтказган. Трентнинг ҳисобида 23 та гол ва 92 та голли узатма бор.