Англиянинг "Ливерпуль" клуби раҳбарияти ҳужумчи Диогу Жота ўйнаган 20-рақамни муомаладан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.
"20-рақам Диогу Жотанинг "Ливерпуль"нинг 2024/2025 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритишдаги хизматлари учун абадийлаштирилади. Унинг финт ва зарбаси эвазига мерсисайд дербисида ғалаба қозонилганди," - дейилади "Ливерпуль" матбуот хизмати хабарида.
2 апрель куни "Эвертон" дарвозасига киритилган гол Жота ҳаётидаги сўнггиси бўлди. Португалиялик 3 июль куни эрталаб укаси Андре билан йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. "Ливерпуль" футболчиси 28 ёшда эди.