Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Ливерпуль» ёзда 9 нафаргача футболчи билан хайрлашиши мумкин — The Telegraph

«Ливерпуль» ёзда 9 нафаргача футболчи билан хайрлашиши мумкин — The Telegraph

«Ливерпуль» жамоаси жорий ёз трансфер ойнасида кенг кўламли таркиб ўзгаришларига тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, клуб ёз охирида Энди Робертсон ва Муҳаммад Салоҳ билан хайрлашади. Шунингдек, июнь ойида Келвин Рэмси ва Рис Уильямс шартномалари якунига етади.

Жамоа бош мураббийи Арне Слот таъкидлашича, янги футболчиларни харид қилишдан олдин клуб аввал футболчиларни сотиши керак бўлади.

Сотилиши мумкин бўлган ўйинчилар қаторида Жозеф Гомес, Алексис Мак Аллистер, Харви Эллиотт, Кертис Жонс ва Федерико Кьеза каби футболчилар тилга олинмоқда.

Хабарларга кўра, айрим футболчилар кутилган даражада ўйнай олмаган, бошқалари эса янги чақирув истайди. Шунингдек, Арне Слотнинг клубдаги келажаги ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 11:50 17.04.2026. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!