Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳатто айиқлар ҳам АҚШ аскарларига ҳужум қилмоқда

Ҳатто айиқлар ҳам АҚШ аскарларига ҳужум қилмоқда

Алясканинг Анкориж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон ҳаво кучлари базасида жигарранг айиқ билан тўқнашувда икки америкалик аскар жароҳат олди.

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Аскарларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотлар уларнинг оилаларига хабар берилмагунча сир сақланмоқда. Фақат уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани қайд этилди.

АҚШ армиясининг 11-ҳаво-десант дивизияси вакили подполковник Жо Недерҳуд Anchorage Daily News нашрига берган интервьюсида иккала аскар ҳам айиққа қалампир пуркаганини айтди. Тергов давом этаётгани сабабли, ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳали номаълум.

Ҳодиса 16 апрель куни базанинг Арктика водийси ҳудудида ер навигация машғулотлари пайтида содир бўлган. Аскарлар ўзини ҳимоя қилиш учун айиққа қалампир пуркаган.

Киритилди: Бугун 16:15. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!