Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Ливерпуль" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди (видео)

"Ливерпуль" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди (видео)

"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган ПСВга қарши баҳсда мағлубиятга учради - 1:4. Ўйин Англиядаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтди.

Меҳмонлар ҳужумчиси Иван Перишич 6-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, "қизиллар" ҳисоб тенглашди - Доминик Собослаи гол урди. Танаффусдан сўнг голландияликлар сафида Кохаиб Дриош дубль қайд этди ва Гус Тиль битта гол урди.

ПСВ очколарини 8 тага етказиб, 15-ўринга кўтарилиб олди. "Ливерпуль" эса 9 очко билан 13-поғонада бормоқда.

ЕЧЛ. 5-тур

27 ноябрь, 01:00

Ливерпуль - ПСВ - 1:4

Голлар: Перишич, 6 - пенальтидан (0:1). Собослаи, 16 (1:1). Тил, 56 (1:2). Дриош, 73 (1:3). Дриош, 90+1 (1:4)

"Ливерпуль": Мамардашвили, ван Дейк, Конате (Кьеза, 76), Керкез, Собослаи, Гравенберх, Макаллистер, Джонс, Гакпо, Салах, Экитике (Исак, 61)

"ПСВ": Коварж, Гасеровски, Схаутен, Салах-Эддин, Дест, Мауро Жуниор, Верман, Сайбари, Перишич (Пепи, 69), Ман (Байрактаревич, 89), Тил (Дриош, 69)

Огоҳлантиришлар: ван Дейк, 17

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!