Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Ливерпуль» уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

«Ливерпуль» уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

«Ливерпуль» бир қатор футболчилар билан янги битим тузишни режа қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, жамоа аввалроқ ҳимоячи Виржил ван Дейк ва ҳужумчи Моҳаммад Салоҳ билан келишув узайтирилган эди.

Football Indiser хабарига кўра, Иброҳима Конате, Луис Диас ва Диогу Жота билан янги шартнома имзолашни мақсад қилган. Аммо Жота ва Диас билан дастлабки музокаралар муваффақиятсиз якун топган.

Ван Дейк ва Салоҳнинг шартномани узайтирганидан сўнг Диогу ва Луис ҳам «қизиллар»да қолишни истамоқда. Конате эса жамоадан катта маош сўраётгани сабаб музокаралар тўхтаб қолганди.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛда 79 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда ва келаси турда чемпионликни нишонлаши мумкин.

Киритилди: 18:46 21.04.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!