Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Ливерпуль» Салоҳнинг ўрнига олиб келадиган ҳужумчи учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр

«Ливерпуль» Салоҳнинг ўрнига олиб келадиган ҳужумчи учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр

Англиянинг «Ливерпуль» клуби Франциянинг «Марсель» жамоаси ҳужумчиси Мейсон Гринвудга жиддий қизиқиш билдирмоқда. У яна Европа трансфер бозорининг эътибор марказига айланган. Клуб раҳбарияти 24 ёшли форвардни келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, «Ливерпуль» таркибда Моҳаммед Салоҳнинг келажаги билан боғлиқ эҳтимолий ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда. Мавсум якунида унинг жамоани тарк этиши истисно қилинмаяпти. Шу нуқтаи назардан, Гринвуд жамоа ҳужумида муҳим ролни эгаллаши мумкин бўлган футболчи сифатида қаралмоқда.

Маълум қилинишича, «Марсель» Гринвудни 80–100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. «Ливерпуль» эса ушбу суммани тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.

Киритилди: 19:25 08.01.2026. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!