Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ливерпуль" қишки трансферлар ойнаси олдидан Салоҳ бўйича қарор қабул қилди

"Ливерпуль" қишки трансферлар ойнаси олдидан Салоҳ бўйича қарор қабул қилди

"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳнинг келажаги бўйича позициясини маълум қилди.

Таъкидланишича, инглиз гранди босслари футболчини қишда сотишни режалаштирмаяпти. "Қизиллар" Салоҳнинг мавсум ўртасида жамоани тарк этиши салбий сигнал бўлади ва ўз мақсадлари йўлидаги кураш авжига чиққан паллада жамоани заифлаштиради, деб ҳисобламоқда. Аввалроқ, вингер "Ливерпуль"га клубни танқид қилган ва кетиши мумкинлигига ишора қилган шов-шувли интервьюдан сўнг қайтган эди.

Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда "Ливерпуль" сафида АПЛда 14 та учрашув ўтказди. Уларда ўйинчи "гол + пас" тизими бўйича "4+3" натижасини қайд этган.

Киритилди: Бугун 15:43. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!