Ливандан Қозоғистоннинг 41 фуқароси мамлакатга қайтди. Эвакуация Истанбул ва Дубай орқали амалга оширилди.
Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғи, шунингдек, Қозоғистоннинг тегишли давлат органлари кўмагида мамлакат фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди" - дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлиги 2024-йилнинг 17-октябридан 31-октябрига қадар жами 41 киши Бейрутдан Остона ва Олмаота шаҳарларига эсон-омон қайтганини маълум қилди.