Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ливандаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 3200 нафандан ошди

Ливандаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 3200 нафандан ошди

Исроил мудофаа кучларининг Ливан жануби-ғарбий қисмида ўтган 24 соат ичида ҳаво ҳужумлари натижасида 28 киши ҳалок бўлди ва 104 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

"2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери ҳалок бўлган тинч аҳолининг умумий сони 3213 кишига етди ва 9737 киши яраланди", деб хабар берди вазирлик.

Таъкидланишича, Набатия губернаторлиги ва Бекаа водийсидаги аҳоли пунктлари тушдан кейин кучли бомбардимонга учраган. "Қутқарув гуруҳлари бир нечта ҳудудларда вайроналарни тозалашда давом этмоқда ва қурбонлар ва ярадорлар сони ошиши мумкин", деб таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!