Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ливанда самолёт бортидаги йўловчиларга пейжер ва ракция олиб юриш тақиқланди

Ливанда самолёт бортидаги йўловчиларга пейжер ва ракция олиб юриш тақиқланди

Ливан ҳукумати йўловчиларга самолёт бортида пейжер ва расия олиб юришни тақиқлади. Бунга Исроилга тегишли бўлган ушбу алоқа воситаларининг яқинда бир қатор портлашлари сабаб бўлган.

Тақиқ шу каби жиҳозларни ўз ичига олган ҳар қандай юк - ҳам багаж, ҳам қўл юки - Байрут халқаро аэропорти орқали ўтадиган юкларга нисбатан қўлланилади. Агар топилса, пейжерлар ва радиолар аэропорт хавфсизлиги ходимлари томонидан мусодара қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ливанда икки кун кетма-кет «Ҳизбуллоҳ» террор ташкилоти жангарилари учун алоқа воситаси бўлиб хизмат қилган пейжерлар ва рациялар портлаб кетган эди. Бир неча минг қурилмалар портлади. Ўнлаб жангарилар ҳалок бўлгани маълум.

Киритилди: Бугун 15:38. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!