Расмий манбаларнинг хабар беришича, мулоқот дипломатик даражада, Вашингтондаги икки давлат элчилари иштирокида ўтказилади.
Икки давлат вакиллари келаётган сешанба куни Вашингтонда илк бор учрашув ўтказишга келишишди. АҚШ Давлат департаментида ўтадиган ушбу мулоқотда сулҳ шартлари ва расмий музокаралар санаси белгилаб олинади.
Ливан президенти маъмуриятига кўра, икки мамлакатнинг Вашингтондаги элчилари жума куни телефон орқали дастлабки алоқани ўрнатишган. Ушбу жараёнда Қўшма Штатлар асосий воситачи вазифасини бажармоқда.
Ушбу музокарадан олдин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Америка етакчиси Исроил ҳукумати раҳбарига ЦАХАЛнинг Ливан ҳудудидаги объектларга зарбаларини камайтиришни сўради.