Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ливан ва Фаластиндаги уруш исроилга 66 миллиард долларга тушмоқда

A A A
Ливан ва Фаластиндаги уруш исроилга 66 миллиард долларга тушмоқда

Босқинчи исроил Марказий банки Ғазо ва Ливандаги урушларнинг ҳозирги нархини 66 миллиард долларни ёки исроилнинг урушдан олдинги ялпи ички маҳсулотининг 11-12 фоизини ташкил қилишини айтди.

Бу рақамни исроил молия вазири Безалел Смотрич маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, давом этаётган «уруш исроил тарихидаги энг узоқ ва энг қиммат урушдир». Шунингдек, у бу кўрсаткичнинг ўсиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.

Уруш натижасида исроил туризми 75% га қулаб тушди ва юз минглаб ишчилар иқтисоддан четлаштирилди, баъзилари эса армияда заҳирадаги аскар сифатида хизмат қилишди.

«Бу, албатта, 10 миллион аҳолига эга исроил учун ҳалокатли. АҚШнинг йилига тахминан 14-15 миллиард долларлик ёрдами билан ҳам уруш харажатлари исроил ҳукумати ва жамиятига оғир юк бўлади», дейди Адам Туз, Ню-Ёркдаги Колумбия университети Европа институти директори.

исроил ялпи ички маҳсулотининг ўсиши яқин келажакда 3 фоиздан тõрт фоизгача камайиши тахмин қилинмоқда.

Бу харажатлар урушнкенгайиб, молиявий юкни янада оширади.

исроилнинг Ҳааретз газетасига кõра, сõнгги пайтларда Ҳизбуллоҳ ва Эрон билан зиддиятнинг кучайиши 2,6-5,2 миллиард долларга зарарга баҳоланган.

Аввалроқ Стандард & Пооръс, Моодйъс ва Фитч Ратингс кредит агентликлари исроилнинг кредит рейтингини пасайтирган эди.

Киритилди: 19:30 11.10.2024. Ўқилди: 1295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!