Ливан армияси раҳбарияти ИШИД террор ташкилоти таҳдиди муносабати билан Сурия билан чегарадаги ҳудудларда назоратни кучайтириш чораларини кўрди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Барқарорликни сақлаш мақсадида чегара ҳудудида интенсив патруль хизмати олиб борилмоқда, қўшимча кузатув миноралари ўрнатилди", — дейилади матнда.
Маълум қилинишича, Ливан Қуролли кучлари қўмондонлиги айни пайтда Сурия расмийлари билан хавфсизлик чораларини мувофиқлаштирмоқда.