Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ливан расмийлари: Исроил зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” аъзоси ва икки суриялик ҳалок бўлди

Ливан расмийлари: Исроил зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” аъзоси ва икки суриялик ҳалок бўлди

Ливан жанубида Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз учар қурилмаси пикапга зарба бериши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Расмий маълумотларга кўра, зарба Мейс-ал-Жебел ва Блида шаҳарлари ўртасидаги шосседа ҳаракатланаётган автомобилга берилган. Ракета зарбаси оқибатида машина ёниб кетган, унда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Жаноубиа портали маълумотларига кўра, зарба мақсади "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати фаоли бўлган, у билан бирга икки нафар Сурия фуқароси ҳалок бўлган.

Киритилди: 18:12 01.05.2025. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!