Литва пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи конвенциядан чиқади. Бу ҳақда Delfi нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, Литва парламенти (Сейм) пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Конвенциядан чиқиш учун 107 депутат овоз берди, 3 нафари бетараф қолди, қарши овоз берганлар бўлмади. Литванинг конвенциядан чиқиши учун камида 85 депутатнинг розилиги керак эди.
Delfi'нинг маълум қилишича, конвенциядан чиқиш қарори қабул қилинганидан сўнг олти ой ичида кучга киради.
Пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенцияси 1997 йили имзоланган бўлиб, унга 164 давлат қўшилган. Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон бу келишувга қўшилмаган.
2024 йил март ойида Латвия, Литва, Эстония ва Полша мудофаа вазирлари ўз ҳукуматларига мазкур конвенциядан чиқишни тавсия этган эди. Улар минтақада хавфсизлик ҳолати "сезиларли даражада ёмонлашганини" ва Россия ҳамда Беларус билан чегарадош NATO давлатларига ҳарбий таҳдидлар "анча ортиб кетганини" таъкидлаган эди.