Литва Бош вазири Гинтаутас Палуcкас мамлакат миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиши ва маданий жиҳатдан яқинроқ мамлакатлардан ишчиларни жалб қилишга эътибор қаратишини айтди.
“ Афсуски, тан олишимиз керакки, айрим мамлакатлардан келган одамлар радикаллашувга мойил.“Балки биз иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқишимиз, саъй-ҳаракатларимизни маданий жиҳатдан бизга яқинроқ мамлакатларда малакали ишчилар топишга қаратишимиз керак ”, деди Палуcкас Президент саройида журналистлар билан суҳбатда.
❕ Унинг изоҳлари Давлат Хавфсизлик Департаменти раҳбари Дариус Яунишкиснинг якшанба куни Литва ўнга яқин Марказий Осиё фуқароларининг террорчи гуруҳларга алоқадорлиги ва радикаллашув эҳтимоли туфайли мамлакатга киришини тақиқлаганини айтганидан кейин янграган.
Палуcкас, мамлакатнинг миграция сиёсати келажакда маданий яқинликка мувофиқлигини ошириш мақсадида қайта кўриб чиқилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Литвада Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар сони ортган.