Литва Ички ишлар вазирлиги раҳбари Агне Билотайте Россия ва Беларуснинг Интерполдаги ҳуқуқларини чеклашни таклиф қилди. Унинг фикрича, бундай “нодемократик давлатлар” ташкилотда “ўз сиёсий мақсадлари учун” ишламаслиги керак.
"Интерпол Россия ёки Беларус каби нодемократик давлатлар ташкилотга аъзоликдан ўзларининг сиёсий мақсадларида фойдаланмасликлари учун ҳамма нарсани қилиши керак", - дея вазирнинг сўзларини келтиради Литва Ички ишлар вазирлиги.
Халқаро ҳамжамият "Интерпол каналларининг ўз фуқароларини ҳам, бошқа мамлакатлар фуқароларини ҳам сиёсий мақсадларда таъқиб қилиш учун суиистеъмол қилинишига тоқат қила олмайди", деб ҳисоблайди Билотайте.