Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Литва ҳукумати Россия ва Белaрус билан чегарада хавфсизлик чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда — DW

 Литва ҳукумати Россия ва Белaрус билан чегарада хавфсизлик чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда — DW

Мамлакат Мудофаа вазири Довиле Шакаланенинг сўзларига кўра, чегарада бир неча даражали мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши, жумладан, пиёдага қарши ва танкка қарши миналар ўрнатилиши мумкин.

"Минтақавий ҳамкорлар ушбу мақсадга эришиш учун Европа Иттифоқидан маблағ жалб этиш ниятида", дейилади Литва Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Полша ҳам бир неча кун олдин Россия ва Беларус билан чегарада пиёдалаига қарши миналар жойлаштириш ниятида эканлигини маълум қилганди. Бундан олдин эса Полша Болтиқбўйи давлатлари билан биргаликда Оттава ковенциясидан чиқишга қарор қилган эди. Оттава ковенцияси унда иштирок этувчи давлатларга ўзларининг пиёдаларга қарши миналарини йўқ қилиш ва уларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналарни демонтаж қилиш мажбуриятини юклайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва, Латвия ва Полша Минск қўзғатган миграция инқирозидан сабабли Беларус билан чегарада девор қурган эди. Латвия ҳам Россия билан чегарасида тўсиқлар ўрнатган.

Киритилди: 23:17 23.03.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!