Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“LIONSGATE” номли ноқонуний крипто-лойиҳа фош этилди

“LIONSGATE” номли ноқонуний крипто-лойиҳа фош этилди

ИЛМА мутахассислари Интернет мониторинги давомида крипто-активлар билан операциялар ниқоби остида фуқаролар маблағини тўплаётган ҳамда “молиявий пирамида” белгиларига эга бўлган “LIONSGATE” лойиҳасининг фаолиятини аниқладилар. Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистонда крипто-активлар соҳасида фаолият юритиш учун белгиланган лицензияга эга эмас. Агентлик ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматларни фақат белгиланган тартибда лицензия олган Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар амалга ошириши мумкин. Лицензияланган провайдерлар реестри Агентлик веб-сайтида мавжуд.

Шу билан бирга, фуқаролар ва юридик шахслар крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ёки айирбошлаш операцияларини 2023 йил 1 январдан бошлаб фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширишлари шарт. Белгиланган тартибни бузиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирамиз:

🗣 Лицензиясиз крипто-лойиҳаларга маблағ йўналтирманг.

🗣 Операция амалга оширишдан олдин провайдер лицензияси мавжудлигини текширинг.

🗣 Ноқонуний лойиҳаларда иштирок этиш моддий зарар ва жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!