«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси КЖЧ чорак финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйинда (4:0) битта голли вазият яратди.
ESPN хабарига кўра, бу турнир яримфиналида парижликларга қарши ўйнаган «Реал»нинг бутун таркибидан кўра яхши натижа ҳисобланади. Испан гранди ҳам ушбу баҳсда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ бирорта ҳам голли вазият ярата олмади (0).
Бундан ташқари, «Интер Майами» «ПСЖ»га қарши ўйинда «Реал»га қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилган (33,4 фоиз - 31,9 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2021 йилдан 2023 йилгача «ПСЖ» сафида тўп сурган. Бу давр ичида у барча турнирларда 75 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 35 та голли узатмани амалга оширган.