Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Лионель Месси жамоасини ўзгартириши мумкин!

Лионель Месси жамоасини ўзгартириши мумкин!

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Флавио Аззаронинг хабар беришича, 39 ёшли футболчи ўз ватанига қайтиб, "Ньюэллс Олд Бойз" клуби сафига қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Айнан ушбу жамоада Месси футболчилик фаолиятининг дастлабки қадамларини қўйган эди.

Манбага кўра, "Барселона"нинг афсонавий собиқ футболчиси 2027 йилнинг январь ойидаёқ Аргентина клубига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.

Бироқ ҳозирча эҳтимолий трансфер юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилдан буён АҚШнинг "Интер Майами" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Аргентиналик юлдуз жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

Мессининг "Интер Майами" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 12:04 06.11.2026. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар