Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди

"Реал" Чемпионлар лигасида ноодатий рекорд ўрнатди.

Мадридликлар мусобақа умумий босқичининг 4-турида Грециянинг АЕК клубини сафарда 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Федерико Вальверде ғалаба голини киритди.

The Touchline маълумотига кўра, "Реал" Чемпионлар лигаси тарихида асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда энг кўп гол урган жамоага айланди. Манба таъкидлашича, "қаймоқранглилар" 90-дақиқадан кейинги голлари сонини 49 тага етказган. Бу статистикада қўшимча бўлимларда урилган голлар ҳисобга олинмаган.

Айни пайтда "Реал" Чемпионлар лигаси умумий босқичида 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очко жамғарган "ПСЖ" қўшимча кўрсаткичлар бўйича мадридликлардан олдинда бормоқда.

Киритилди: Бугун 12:09. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!