Аргентина футбол ассоциацияси Марокаш терма жамоасига қарши ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган ўртоқлик ўйини орқали катта миқдорда даромад олиши мумкин, деб хабар берди.
Маълумотларга кўра, аргентиналиклар бир ўйин учун тахминан 10 миллион доллар талаб қилмоқда. Ҳозирча учрашув ўтказиладими-йўқми — бу борада аниқ маълумот йўқ.
Октябрь ойида Лионель Скалони бошчилигидаги, сардор Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси икки ўртоқлик учрашувини ўтказди: аввал венесуэлаликларни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди, кейин эса Пуэрто-Рико терма жамоасини 6:0 ҳисобида таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига Жанубий Америка саралаш босқичида биринчи ўринни эгаллаб йўлланма олган.