"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси мавсум давомида АҚШдаги узоқ сафарлар ҳақида гапирди.
"Ҳа, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида унчалик кўп сафар қилмадик. Маямида икки ўйин ва Атлантада икки ўйин ўтказдик. Сафарлар қисқа бўлди.
Лекин ҳақиқат шундаки, АҚШда сафарлар узоқ давом этади ва мавсум давомида кўп жойга борамиз. Ванкувер ва Лос-Анжелесга етти соат учиш керак. Бу баъзан таъсир қилади.
Кетма-кет кўплаб ўйинлардан чарчоқ сезилади, аммо мен доимо ўйинда бўлишдан ва ўзимга ёққан нарсадан завқланишдан хурсандман.
Ҳар доим жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан", – деди "Интер Маями" ҳужумчиси.