Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Левандовски билан можародан сўнг Польша терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Левандовски билан можародан сўнг Польша терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж лавозимини тарк этди, деб хабар берди Польша футбол иттифоқи (PZPN) матбуот хизмати.

Аввалроқ Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Пробеж бошчилик қилаётган пайтда терма жамоада ўйнамаслигини айтганди. 36 ёшли форвард мураббий ундан сардорлик боғичини олиб қўйгач, шундай қарорга келган.

"Ҳозирги вазиятда терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор мураббийликдан кетишим бўлади деган хулосага келдим. Польша терма жамоасида ишлаш менга профессионал орзумни рўёбга чиқаришга имкон берди, бу энг катта шараф", – деди Пробеж.

10 июнь куни польшаликлар ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Финляндия терма жамоасига (1:2) имкониятни бой берди. Польша термаси 3 ўйиндан кейин "G" гуруҳида 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Пробеж 2023 йилнинг сентябридан буён Польша терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа 21 ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган.

Киритилди: 09:23 13.06.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!