Бугун 29 март, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Ленин немисларнинг жосуси бўлганми?

Ленин немисларнинг жосуси бўлганми?

Жосус-Ленин ҳақида илк маротаба 1917-йил, иккинчи марта 1918-йилда гапира бошлайдилар. Аввал рус контрразведкасининг зобити унга қарши кўрсатма берган бўлса, сўнг Лениннинг немислар билан алоқалари ҳақида АҚШдан олиб чиқиб кетилган ҳужжатлардан хабар топишади.

Ольга Бугрова, Sputnik радиоси шарҳловчиси

Карпов фамилияли номаълум шахс урушга даъват қилувчи мақола ёзган ва у 1918 йилнинг 21 февралида "Правда" газетасида босилган. Урушга "инқилобий" деб ном берилган бўлиб, "Карпов" эса Ленин эканлиги маълум бўлади. Ленин ҳозиргача кимлар учундир - большевикларни енга олган етакчи бўлса, яна кимлардир уни - Россияда ўрнашиб олган немис жосуси ҳисоблаб келади.

Жосус-Ленин ҳақида илк маротаба 1917-йилнинг баҳорида, иккинчи марта 1918-йилнинг баҳорида гапира бошлайдилар. Аввал рус контрразведкасининг зобити унга қарши кўрсатма берган бўлса, сўнг Лениннинг немислар билан алоқалари ҳақида АҚШдан олиб чиқиб кетилган ҳужжатлардан хабар топишади.

Тутқич бермас Жо

Биринчи иш муваққат ҳукумат томонидан қўзғатилган. Гувоҳ сифатида прапорщик Ермоленко қатнашган. У Биринчи жаҳон уруши бошида немисларга асир тушган ва улар томонидан ёлланган, 1917 йилнинг баҳорида эса бузғунчи ғоялар билан Россияга қайтариб юборилган. Ҳибсга олиниб, сўроқ қилинган Ермоленко ўзидан ташқари Ленин ҳам немислар томонидан ёлланганини гапириб беради.

Большевикларга қарши сиёсий жараён ўтказилмайди – чунки улар ўша йилнинг ўзидаёқ ҳукуматни қўлга олган эди.

1918 йилнинг баҳорида америкалик Сиссон қўлига тушган ҳужжатларда 1917 йилнинг 2 мартида немис банки рус большевиклари учун улкан кредит линиясини очгани ҳақида айтилган бўлсада, иккинчи ишни қўзғатишга ҳатто ҳаракат қилишмайди. Аниқланишича, ушбу "ахборот бомбаси"ни питерлик журналист шунчаки осмондан олган ва чет элликка 25 000 долларга сотган. 1918 йилнинг март ойидаги оч Петроград учун бу яхшигина маблағ эди.

Ҳаммага беришган ва ҳамма олган

Лениннинг жосус деб гумонланишини иккита сабаби бор эди. Биринчиси – Ленин 1917 йил апрел ойида Россия унга қарши уруш олиб бораётган Германия орқали Швейцариядан ўз уйига кириб келган. Ундан ташқари, Ленин бир ўзи эмас, инқилобчиларнинг каттагина гуруҳини ўзи билан олиб келганди. Воқеалар гувоҳи бўлган немис генерали Эрих Людендорф шундай ёзган: "Лениннинг Германия орқали ҳаракатланиши ўзини оқлайди: Россия жарликка қулаши керак эди. Немислар одамларни эмас, мамлакатни ичидан бўлаклаб юборадиган "зарядни" ўтказар эди. Бўлакланган мамлакатни эса мағлуб қилиш муаммо туғдирмасди".

Ленин немислар билан ўралашиб юрган, деган тахминларнинг иккинчи сабаби - пул эди. Пуллар большевикларда ҳақиқатдан бўлган. МПДУ профессори Герман Артамонов уларнинг келиб чиқиш манбасини қуйидагича тушунтиради:

"Германия Россиянинг мустабид ҳокимиятга қарши кураш олиб борган барча сиёсий партияларини молиялаштирган, аслида эса улар бош қўмондонга қарши курашардилар. Германия монархи - кайзер Вильгельм II мемуарларида қайси партиялар қанча пул олишгани ҳақида айтилган. Уларнинг ҳаммаси пул олган, ҳатто, большевиклар бошқаларга қараганда анча кам олишган - чунки улар жиддий куч сифатида қабул қилинмаган – аслида уларнинг ҳаммасига маблағ ўз ҳукуматига қарши уруш учун берилган.

Агар немислар Ленинга ишонган тақдирда ҳам, у ўзини "жосусларга хос бўлмаган" тарзда тутди. Германия билан Брест сулхини имзолаган ва уни бажаришдан бош тортган. Худди ўша 1918-йилда Германияда инқилоб рўй бериб, у республикага айлангач, Ленин у Зиновьев билан немис тилида аллақандай брошюркани ёзиб, уни немис социалистлари орасида тарқатишгани ҳақида мақтанган эди!..

Киритилди: 15:12 21.02.2020. Ўқилди: 4235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!