Франциянинг "Миллий бирлашиш" партияси парламентдаги фракцияси етакчиси Марин Ле Пен 2027 йилда Францияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари унинг сиёсий фаолиятидаги сўнггиси бўлишига ишонмоқда.
Бу ҳақда Le Parisien газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Сиёсатда ҳеч қачон "ҳеч қачон" деб бўлмайди. Лекин ҳа, агар мен президентликка сайланмасам, бу охирги сайлов бўлади, деб ўйлайман" - деди Ле Пен.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж суди Марин Ле Пенни Европарламент маблағларини нотўғри ишлатганликда айбдор деб топган эди. Айтилишича, у 2006-2016 йиллар оралиғида сохта равишда партияга депутатларнинг ёрдамчиларини ёллаган.
У тўрт йилга уй қамоғига ҳукм қилинди, улардан иккитаси шартли эди.