Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Лазги» Халқаро рақс фестивали 29 апрель куни якунига етди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик раққоса Дилноза Ортиқова гран-прига лойиқ деб топилган ва 7 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланган.
«Энг яхши рақс жамоаси» номинацияси бўйича:
-
1-ўрин Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг «Тумор» рақс ансамбли;
-
2-ўрин Ўзбекистон давлат филармониясининг «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбли ҳамда Фикрат Аминов номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамбли;
-
3-ўрин Қирғизистоннинг «Шаттик» рақс ансамбли ҳамда Туркиянинг «Инегол» халқ рақслари ансамбли.
«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» номинацияси бўйича:
-
1-ўрин ўзбекистонлик Шерзод Кенжабоев ва қозоғистонлик Гулнур Кассимбек;
-
2-ўрин ҳиндистонлик Нидхи Мисра ҳамда ўзбекистонлик Феруза Азатова;
-
3-ўрин испаниялик Нерея Фернандес ҳамда россиялик Кристина Коврова ва Никита Груздев.
«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» номинацияси бўйича:
-
1-ўрин Болгариянинг «Пирин» рақс жамоаси;
-
2-ўрин Ўзбекистон давлат филармониясининг «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли ҳамда Тожикистоннинг «Зебо» ансамбли;
-
3-ўрин Сербиянинг «Свети дорди» рақс жамоаси ҳамда Мисрнинг «Таннура» рақс жамоаси.
Ҳар бир номинация ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари, статуэтка ҳамда ноутбук билан тақдирланди:
- 1-ўрин — 5000 доллар;
- 2-ўрин — 3000 доллар;
- 3-ўрин — 2000 доллар.
Ғолибларга мукофотларни маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов топширди.