Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Лавров НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонда жойлаштирилишини номақбул деб атади

Лавров НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонда жойлаштирилишини номақбул деб атади

Россия НАТО ҳарбий инфратузилмасини Афғонистон ва қўшни давлатларда жойлаштиришни номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

“НАТО ҳарбий инфратузилмасини Афғонистон ва унга қўшни давлатлар ҳудудида жойлаштириш мутлақо номақбул эканлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Ҳар қандай баҳона билан”, - деди у Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида.

Лавровнинг сўзларига кўра, тарихий тажриба шуни кўрсатадики, бундай мавжудлик беқарорлик ва зиддиятларнинг кучайишига олиб келади. Охирги ўн йилликларда бошқа натижалар кузатилмаган.

Йиғилиш Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг махсус вакиллари/юқори мансабдор шахслари даражасида бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, Беларусь ва Миср делегациялари ҳам меҳмон сифатида таклиф этилган.

Томонлар минтақа мамлакатларининг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларига, шунингдек, терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасига устувор эътибор қаратади.

Якунда Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 23:24 05.10.2026. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!