Лаутаро Мартинес бир мавсумда “Интер” учун Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган футболчилар қаторига қўшилди. У бугун “Барселона”га қарши ярим финал учрашувининг 21-дақиқасида ҳисобни очди.
Жорий мавсумда аргентиналик ҳужумчининг Чемпионлар Лигасидаги голлари сони 9 тани ташкил қилмоқда. Илгари бундай натижага фақат Эрнан Креспо 2002/03 йилги мавсумда эришган эди.