Латвияда Рига шаҳар кенгашининг собиқ депутати “Россия манфаатлари йўлидаги ҳаракатлари” учун ҳибсга олинди.
Руслан Панкратов бир кун аввал ҳибсга олинган эди. Давлат хавфсизлик хизмати уни ошкора Россияни қўллаб-қувватлаганликда ва “халқаро санкцияларни бузганликда” гумон қилмоқда. Суд уни ҳибсга олиш учун ордер берди.
Панкратов “Rus World of Latvia” ташкилоти раҳбари.