Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Латвия парламенти сайловларга тўрт ой қолганда янги ҳукуматни тасдиқлади

Латвия парламенти сайловларга тўрт ой қолганда янги ҳукуматни тасдиқлади

Мамлакат Сейми янги Вазирлар Маҳкамаси таркибини ёқлаб овоз берди. Консерватив "Бирлашган рўйхат" партиясидан Андрис Кулбергс Латвиянинг янги бош вазири бўлди, ушбу партия охирги уч йил давомида оппозицияда эди. Кулбергс бизнес соҳасидан чиққан ва сиёсатда янги шахс ҳисобланади, бу унинг Сеймдаги илк муддатидир.

Коалиция ва ҳукумат таркибига, шунингдек, миграция сиёсатини қаттиқлаштириш ҳамда латиш тили мавқеини мустаҳкамлашни ёқлаб чиқувчи ўнг-консерватив "Миллий бирлашиш" партияси ҳам қайтди. Бу амалиётда расмий ва бизнес соҳасида рус тилидан фойдаланишни қисқартиришни англатади.

Коалиция таркибида "Яшиллар" ва консерваторлар ҳамда "Янги бирлик" партияси қолди — 14 май куни истеъфога чиққан бош вазир Эвика Силиня айнан шу партия аъзоси эди.

2023 йилда илк бор коалицияга кирган чап либерал "Прогрессивлар" партияси бу сафар оппозицияда қолди. Аввалги ҳукумат май ойида Россия томонидан Латвияга учиб келган Украина дронлари сабабли юзага келган сиёсий инқироз оқибатида истеъфога чиққан эди. Ушбу ҳодиса Мудофаа вазири Андрис Спрудснинг, сўнгра бош вазир Силинянинг истеъфосига ва ҳукмрон коалициянинг парчаланишига олиб келди.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!