Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ламин Ямал: "Масхара қилиш учун диндан фойдаланиш сизни жоҳил ва ирқчи инсонга айлантиради"

Ламин Ямал: "Масхара қилиш учун диндан фойдаланиш сизни жоҳил ва ирқчи инсонга айлантиради"

«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ижтимоий тармоқлар орқали баёнот билан чиқди. Иқтидорли футболчи Испания – Миср учрашувида ҳурматсизлик акс этган ҳайқириқларни айтган испаниялик мухлисларни танқид қилди.

«Кеча стадионда "Ким сакрамаса, ўша мусулмон" деган ҳайқириқлар янгради. Бу рақиб жамоага қаратилганини ва шахсан менга қарши эмаслигини тушунаман, аммо мусулмон сифатида буни ҳурматсизлик ва йўл қўйиб бўлмайдиган хатти-ҳаракат деб ҳисоблайман.

Ҳамма мухлислар ҳам бундай эмаслигини тушунаман, лекин бундай нарсаларни айтаётганларга шуни билдираманки: масхара қилиш учун диндан фойдаланиш сизни жоҳил ва ирқчи инсонга айлантиради. Футбол инсонларни кимлиги ёки нимага ишониши учун ҳақорат қилиш учун эмас, балки завқланиш ва қўллаб-қувватлаш учун яратилган», — деди Ямаль.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Киритилди: Бугун 18:33. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!