Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал "Манчестер Юнайтед" юлдузи билан бирга "Барселона"да тўп сурмоқчи

Ламин Ямал "Манчестер Юнайтед" юлдузи билан бирга "Барселона"да тўп сурмоқчи

"Астон Вилла"да ижара асосида тўп тепаётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ҳамон "Барселона"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" қишдаёқ инглизга қизиқиш билдирган, аммо келишувни расмийлаштира олмаган. Миш-мишларга кўра, ҳужумчи ҳамон Каталония грандига ўтишни орзу қилмоқда - трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. Transfer News Live нашрининг El Nacional'га таяниб хабар беришича, "Барселона" етакчиси Ламин Ямал Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. 17 ёшли вингер "қизил иблислар"нинг юлдузли тарбияланувчиси билан бир жамоада ўйнашни истарди.

Transfermarkt экспертлари Маркус Рэшфорднинг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 07:06. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!