Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ламин Ямал - дунёнинг энг қиммат футболчиси (Transfermarkt)

Ламин Ямал - дунёнинг энг қиммат футболчиси (Transfermarkt)

Нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари ижтимоий тармоқларда дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтингини эълон қилди. Бу экспертлар ўйинчиларнинг нархларини янгилаганидан кейин содир бўлди.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси мақомини Ламин Ямал сақлаб қолди. "Барселона"нинг 18 ёшли вингери 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринни бирданига уч нафар футболчи - Жуд Беллингем, Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе бўлишиб турибди. Уларнинг нархи 180 миллион еврони ташкил этади.

Кейинги ўринларда Винисиус Жуниор (150 миллион евро), Жамал Мусиала (140), Педри (140), Букайо Сака (140), Александр Исак (140) ва Флориан Вирц (130) бормоқда.

Киритилди: 22:57 20.10.2025. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!