"Барселона" жамоаси вингери Ламин Ямал дунёнинг энг яхши футболчилари ҳақида фикр билдирди. 17 ёшли футболчи "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Усмон Дембеле ва Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Букайо Саканинг ўйинини алоҳида таъкидлади.
"Ҳозир, агар "Барселона" футболчиларини ҳисобга олмасак, менимча, Усмон Дембеле ва Букайо Сака жуда яхши ўйнамоқда", — дея Ямалнинг сўзларини "Goal" портали келтирмоқда.
Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда жами 51 та учрашувда қатнашиб, 15 та гол ва 24 та голли узатма билан ажралиб турди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати €180 млн ни ташкил этади.