Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ламин Ямал "Барса"га янги ҳужумчи танлади

Ламин Ямал "Барса"га янги ҳужумчи танлади

«Барселона» вингери Ламин Ямал шу ёзда Каталония клуби юлдуз ҳужумчи билан шартнома имзолашини истамоқда.

Fichajes нашрининг маълумотларига кўра, ёш футболчи «кўк-анорранглилар» раҳбариятига «Барселона»да «Галатасарой» аъзоси Виктор Осимхенни кўришни афзал кўришини маълум қилган. Ҳозирча бундай трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли қай даражада эканлиги номаълум.

Виктор Осимхен 2025 йилда «Наполи»дан 75 миллион евро эвазига «Галатасарой»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда нигериялик ҳужумчи Туркия клуби сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Осимхеннинг қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!