Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Молдова МДҲдан расман чиқди

Молдова МДҲдан расман чиқди

Мамлакат президенти Майя Санду Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Низоми ва асосий шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатлар расмий нашрда эълон қилинди ва кучга кирди.

Ҳужжатлар 8 апрель куни "Расмий монитор"да эълон қилинганидан сўнг кучга кирди, бу эса мамлакатнинг ташкилотдан чиқиш жараёнини якунлади.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ раҳбариятини бу ҳақда расман хабардор қилади. Шартномалар 12 ойдан сўнг ўз кучини тўлиқ йўқотади. Бу қадам Молдованинг ташкилот таркибидан чиқиш жараёнини якуний босқичга олиб келди.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!