Ҳали-ҳамон Реал ҳамда Реал Сосьедад жамоалари ўртасидаги ўйинда юзага келган вазиятлар баҳс-мунозара марказидан тушмаяпти.
Хусусан, бош ҳакамнинг икки-уч вазиятда Реал зарарига қарор чиқаргани таъкидланмоқда. Ҳакамнинг ҳатто VAR тизимига мурожаат қилмагани, видеотакрорларни кузатиб турган ҳакамларнинг ҳам ҳеч қандай фикр билдирмагани танқид қилинганди. Модрич эса VARнинг Реал га қарши ишлаётганини айтиб ўтганди.
Буни қарангки, яқинда бир видео тарқалди. Унда Реал нинг Эйбар га қарши ўйини вақтида видеотакрорлар тизимида ишлаган ҳакамларнинг ҳолати акс этган. Улар Эйбар нинг голини қувонч билан нишонлашган. Афтидан, VAR тизимида ишлайдиган ҳакамлар Реал ни хушлашмайди, шекилли. Яхшиси, видеони ўзингиз кўринг.
Para refrescar la memoria Munuera Montero, el rbitro de hoy es el que celebr su acierto al anularnos un gol contra el Eibar. Que raro no? pic.twitter.com/YdLSduDE4k
Azuzurr n (@Pisitar) 6 января 2019 г.