Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига президенти: «Лига Фаластин байроқларини тақиқламаган ва бундан кейин ҳам тақиқламайди»

Ла Лига президенти: «Лига Фаластин байроқларини тақиқламаган ва бундан кейин ҳам тақиқламайди»

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Сантьяго Бернабеу" стадиони олдидаги мухлислар билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди. Уларга ўйинга Фаластин байроқларини олиб киришга рухсат берилмаганди.

Тебаснинг ишонтиришича, Ла Лига томонидан ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.

«Йўқ, Ла Лига Фаластин байроқларини тақиқламаган ва бундан кейин ҳам тақиқламайди. Агар барча нарса қоидалар доирасида бўлса ва спортга халақит бермаса, бу нормал ҳолат. Ғазода содир бўлаётган воқеалар жуда мураккаб ва оғир вазиятдир», - дея Тебаснинг сўзларини cope.es келтиради.

Аввалроқ Испаниянинг Бильбао шаҳридаги "Сан-Мамес" стадиони Басклар мамлакати ва Фаластин терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига мезбонлик қилиши маълум бўлганди. Ўйин 15 ноябрга белгиланган.

Киритилди: 20:05 21.09.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!